date

Мичелдан Тер Штегеннинг Жиронадаги дебютига баҳо

Мичелдан Тер Штегеннинг Жиронадаги дебютига баҳо

“Жирона” бош мураббийи Мичел дарвозабон Марк-Андре Тер Штегеннинг жамоа сафидаги илк ўйинидан сўнг унинг чиқишига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Немис посбони “Хетафе”га қарши илк учрашувида жамоасига очко олиб келишда муҳим рол ўйнади. У бир гол ўтказиб юборди, аммо баҳс 1:1 ҳисобида якунланди.

“У фантастик ўйин ўтказди. Ўйинни қуришда жуда катта ҳисса қўшади, якунда эса ажойиб сейв ҳам амалга оширди”, — дея Мичелнинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.

Мураббий ўйин учун дарвозабон танлаш қарори унга осон бўлмаганини ҳам тан олди. У дарвозабонлар билан суҳбатлашганини айтди, бироқ суҳбат тафсилотларини очиқлашни истамади.

“Жирона” Тер Штегенни “Барселона”дан ижарага олди. Аввалроқ дарвозабон жамоа рўйхатига киритилиши борасида муаммо юзага келгани, бунга эса клубдаги дарвозабонлар учун ажратилган барча рақамлар банд экани сабаб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Мичелдан Тер Штегеннинг Жиронадаги дебютига баҳо