Жалолиддин Аҳмадалиев ва Саида Саидбекова илк дует клипни тақдим этди (видео)

Хонанда Жалолиддин Аҳмадалиев Саида Саидбекова билан ҳамкорликда ижро этилган илк дует қўшиғининг клипини мухлисларига тақдим этди. Мазкур клип премьераси кеча, 22 январ куни соат 18:00 да Жалолиддин Аҳмадалиевнинг YouTube каналида намойиш этилди.
Дует “Бу дунёда сиз кам, мен ортиқча” деб номланиб, романтик руҳда ижро этилган қўшиқ сифатида мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди. Қўшиқ сўзлари шоир Ғайрат Шералиевга, мусиқаси эса бастакор Алишер Нематовга тегишли.
Тарона қисқа вақт ичида 40 мингдан ортиқ томоша қилинди ҳамда қарийб 200 га яқин илиқ ва самимий изоҳлар қолдирилди. Мухлислар дуетни илиқ кутиб олиб, ижрони юқори баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг