
ФИФАнинг минтақавий офиси Ўзбекистон футбол ассоциацияси биносида жойлашади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг 2027 йилда ёшлар ўртасида (U-20) жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича қарорида кўзда тутилган.
Офисни таъминлаш ва фаолиятини ташкил этиш харажатларининг бир қисми ФИФА томонидан қопланади. Етишмаётган маблағлар эса Ўзбекистон футболни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қопланади, лекин умумий харажатларнинг 50 фоизидан ошмаслиги кўзда тутилган.
Ёш футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун махсус ташкилий қўмита ташкил қилинади. Ушбу қўмитага Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлик қилади.
Қўмита турнирни ташкил этиш ишлари, инфратузилма яратиш ва чемпионат ўтказиладиган ҳудудларни электр энергияси билан таъминлаш масалаларини мувофиқлаштиради. Транспорт вазирлигига Тошкентдан Янги Тошкентга мусобақа иштирокчилари учун махсус автобуслар ташкил этиш вазифаси юклатилди.
Ушбу транспорт хизматлари мусобақа қатнашчилари учун бепул бўлади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.