Фройнд Упамекано келажаги тез орада ҳал бўлишини айтди

"Бавария" спорт директори Кристоф Фройнд ҳимоячи Дайо Упамекано билан янги шартнома бўйича музокаралар жараёни ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб вакилининг сўзларига кўра, мюнхенликлар одатда музокаралар тафсилотларини ошкор қилмайди ва бу сафар ҳам қўшимча маълумот бермайди. Фройнд журналистларга қарор яқин вақт ичида қабул қилинишини таъкидлади.
Упамекано 2021 йилдан бери "Бавария" сафида тўп суриб келади. Жорий мавсумда 27 ёшли француз барча турнирларда 25 учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.
Ҳимоячининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг