
Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасининг 18-турида «Ноттингем Форест»га қарши сафардаги баҳс учун «Манчестер Сити»нинг ўйин қайдномасига киритилди. Учрашув Тошкент вақти билан 17:30 да бошланади. Бу ҳақда kursiv.uz беради.
Ўзбек ҳимоячиси мазкур ўйинни захира ўриндиғида бошлайди. Мураббийлар штаби эса тажрибали ҳимоя чизиғига ва ҳужумда Эрлинг Холанд бошчилигидаги кучли олд қаторга таянишни маъқул кўрди.
Ярим ҳимояда тўп назорати ва ҳужумларни ривожлантириш вазифаси Бернардо Силва ҳамда Раян Шерки атрофида қурилган. «Сити» илк дақиқаларданоқ юқори темпни ушлаб, ташаббусни қўлга олишни кўзламоқда.
«Манчестер Сити»нинг асосий таркиби: Доннарумма — Матеус Нунес, Рубен Диаш, Йошко Гвардиол — Нико О’Райли, Нико, Бернардо Силва (к), Тиджани Рейндерс — Фил Фоден, Раян Шерки, Эрлинг Холанд.
Захирадагилар: Траффорд, Аке, Родри, Савиньо, Абдуқодир Ҳусанов, МакАду, Мукаса, Льюис, Р. Ҳески.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.