date

Феруза Норматова турмуш ўртоғини қандай танлаганини очиқлади

Феруза Норматова турмуш ўртоғини қандай танлаганини очиқлади

Машҳур актриса ва блогер Феруза Норматова Instagram саҳифаси орқали мухлисларидан келган саволларга самимий тарзда жавоб берди. Кузатувчилардан бири: “Қандай қилиб айнан шу инсон турмуш ўртоғингиз бўлиши кераклигини тушундингиз?” деган савол билан мурожаат қилди.

Актрисанинг айтишича, у ҳаётида энг кўп ҳимояга муҳтож бўлган паллада бўлажак турмуш ўртоғининг ҳақиқий муносабатини ҳис қилган:

“Ҳар доимгидан ҳам кўпроқ ҳимояга мухтож бўлган вақтимда турмуш ўртоғим айнан феврал ойида, чет давлатда бўла туриб мени ҳимоя қилганлар. У вақти яқин бўлмаганмиз. Шундан сўнг 6 ой давомида мени кузатиб юрган экан. Сўнг август ойи охирида учрашувга таклиф қилди. Керакли пайтда мени ҳимоя қилгани учун унга ишондим ва дугонам билан бирга учрашувга чиқдим”, — дейди Феруза.

Шунингдек, мухлислар “Шу инсон умр йўлдошим бўлса эди, деган фикр ўтганми?” деган саволни ҳам беришди. Актриса бу саволга қуйидагича жавоб берди:

“Бундай фикр ўтишига ҳам улгурмаганман. Учрашувдан кейин у киши менга уйланмоқчи эканини айтди. Мен учун энг муҳим нарса ота-онамнинг розилиги бўлгани сабабли, келиб атиги тўрт кун ичида отамнинг розилигини олди. Сўнг: 'Энди мени турмуш ўртоғинг деб тасаввур қил. Агар нотўғри хатти-ҳаракат сезсам, мендан яхшилик кутма', дедилар. Ҳаётимда биринчи марта шунчалик сўзида қатъий турадиган эркакни учратганим учун жуда ҳайрон бўлиб қолдим. Узоқ вақт бу воқеаларни англаб юра олмадим”, — дея самимий изоҳ берди у.

Суҳбат якунида Феруза Норматова ижодий фаолияти борасида ҳам муҳим қарорини маълум қилди:

“Энди бошқа вайнларда иштирок этмайман. Ролни фақат турмуш ўртоғим учун ўйнайман”, — деди актриса.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Феруза Норматова турмуш ўртоғини қандай танлаганини очиқлади