Роналдунинг футболни қачон тарк этиши маълум бўлди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду фаолиятини якунлаш бўйича режасини белгилаб қўйгани айтилаётган. Журналист Бен Жейкобс берган маълумотга кўра, португалиялик футболчи амалдаги шартномаси тугагач, 2027 йил ёзида Саудия клубини тарк этишни режалаштирмоқда. Манбага ишонилса, айнан шу пайтда у футбол билан ҳам хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўша вақтда «Олтин тўп»нинг беш карра соҳиби 42 ёшда бўлади. Роналду «Ал-Наср» сафида 2023 йил бошидан бери тўп сурмоқда ва ҳозирда 40 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатида 16 учрашувда 16 гол уриб, тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг