date

ПСЖ «Бавария» вингери Олисе учун 100 млн евро таклиф қилмоқчи

ПСЖ «Бавария» вингери Олисе учун 100 млн евро таклиф қилмоқчи

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ярим ҳимоячиси Майкл Олисе фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Экрем Конур хабарига кўра, вингерга «ПСЖ» жиддий қизиқиш билдирмоқда. Париж клуби ёзги трансфер ойнасида Олисе учун «Бавария»га 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Бироқ немис гранди футболчини қўлдан чиқармоқчи эмас ва унинг учун шартномани яхшилаш устида ишламоқда.

Олисе 2024 йилда «Кристал Пэлас»дан 53 миллион евро эвазига «Бавария» сафига қўшилган. Унинг амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 29 учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 21 та ассист амалга оширди. Transfermarkt портали француз футболчисининг бозор қийматини 130 миллион еврога баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ «Бавария» вингери Олисе учун 100 млн евро таклиф қилмоқчи