«Бавария» Упамеканонинг келажаги бўйича жавоб кутмоқда

Мюнхеннинг «Бавария» клубида спорт директори лавозимида ишлаётган Макс Эберл марказий ҳимоячи Дайо Упамекано атрофидаги вазиятга муносабат билдирди. 27 ёшли франсуз футболчининг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунигача мўлжалланган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Биз Упамеканодан жавоб кутяпмиз», — дея Эберлнинг сўзларини ижтимоий тармоқларда журналист Флориан Плеттенберг келтирди.
Аввалроқ ОАВда «Бавария» янги келишув бўйича Упамеканога берилган таклифни яхшиламаслиги мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Упамекано «Бавария» сафида жами 176 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 11 та голли узатмани амалга оширган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг