date

Пеп Гуардиола Вест Хемга ҳазиломуз мурожаат йўллади

Pep Guardiola Vest Xemga hazilomuz murojaat yo‘lladi

Манчестер Сити бош мураббийи Пеп Гуардиола Брентфорд устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, Англия Премер-лигаси чемпионлиги учун курашда ўзига хос усулда муносабат билдирди. Матбуот анжуманини якунлар экан, испаниялик мутахассис Вест Хем жамоасига мурожаат қилиб, уларни Арсеналга қарши ўйинда қўллаб-қувватлашини ҳазиломуз тарзда ижор этди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Гуардиола ўз чиқишида Вест Хемнинг рамзий ишорасини такрорлаб, "Коме он, ёу Иронс!" деб бақирди. Бу ҳолат журналистлар ва мухлислар орасида катта қизиқиш уйғотди, чунки якшанба куни бўлиб ўтадиган Арсенал ва Вест Хем ўртасидаги баҳс чемпионлик пойгасидаги вазиятга жиддий таъсир кўрсатиши мумкин.

Брентфорд устидан қозонилган ғалаба Манчестер Сити учун жуда муҳим бўлди ва жамоа турнир жадвалида пешқадам Арсенал билан бўлган фарқни икки очкогача қисқартирди. Гуардиола ўз шогирдларининг ўйинидан мамнун бўлса-да, чемпионлик тақдири ҳали ҳам тўлиқ уларнинг қўлида эмаслигини тан олди.

Мураббий Арсеналнинг жорий мавсумдаги барқарорлигини алоҳида таъкидлаб, рақибнинг кучли ўйин кўрсатаётганини эътироф этди. Шунга қарамай, Манчестер Сити мавсум якунигача қолган барча ўйинларда ғалаба қозониш ва рақибларининг хатосини кутишдан бошқа чораси йўқлигини билдирди.

Олдинда жамоани ФА Куп финали ҳамда Кристал Пелас, Борнмут ва Астон Вилла каби қийин рақибларга қарши учрашувлар кутиб турибди. Гуардиола тақвим тиғизлигига қарамай, жамоа диққатини фақат навбатдаги ўйинларга қаратиши кераклигини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Пеп Гуардиола Вест Хемга ҳазиломуз мурожаат йўллади