Гарри Кейн пеналтини нега аниқ амалга ошира олмади? "Ифлос ўйин" фош бўлди

1 дақиқа ўқиш24.2K
Гарри Кейн пеналтини нега аниқ амалга ошира олмади? "Ифлос ўйин" фош бўлди

Бавария ҳужумчиси Гарри Кейн Бундеслигадаги пеналтилар бўйича ўзининг ажойиб сериясини тўхтатди. Вольфцбург дарвозасига белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини амалга ошираётган инглиз футболчиси тўпни дарвозадан анча узоққа тепиб юборди. Бу ҳолат мухлислар ва экспертлар ўртасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Кадрлар таҳлили шуни кўрсатдики, Вольфцбург ҳимоячиси Жеануел Белоциан ҳакам чалғиган вақтда пеналти нуқтаси атрофидаги майсани атайлаб оёқлари билан бузиб ташлаган. Бу "ифлос ўйин" усули Кейн зарба бераётган вақтда унинг таянч оёғи сирпаниб кетишига ва зарбанинг ноаниқ чиқишига олиб келди.

Ушбу омадсизлик Гарри Кейннинг Бундеслигадаги кетма-кет 24 та муваффақиятли пеналтилар сериясига чек қўйди. Бавария таркибида 40 та пеналтидан 37 тасини голга айлантирган футболчи, барибир 92,5 фоизлик кўрсаткич билан дунёнинг энг яхши пеналтичиларидан бири бўлиб қолмоқда.

Гарчи бу вазият ўйиннинг энг муҳим лаҳзаларидан бири бўлса-да, Гарри Кейн жорий мавсумда Бундеслигада 33 та гол билан тўпурарлар пойгасини яққол бошқармоқда. Унинг яқин таъқибчиси Денис Ундав ҳисобида эса атиги 19 та гол мавжуд.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?