Роналдунинг тўпурарлар пойгасидаги ўрни пасаймоқда

Криштиану Роналду учрашувларда майдонга тушмай турган бир пайтда, унинг рақобатчилари гол уришда давом этмоқда. Португалиялик ҳужумчи аввалроқ «Ал-Аҳли» вакили Аймен Тони фойдасига етакчиликни бой берганди, энди эса «Ал-Қодисия» футболчиси Хулиан Киньонес ҳам Роналдудан олдинга ўтиб олди. Ҳозирча Роналду ҳисобида 17 гол бор, Тони 19, Киньонес эса 18 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
41 ёшли форвард ёзда Саудия Арабистонини тарк этиши ҳам мумкин. У Саудия Арабистони суверен фонди «Ал-Ҳилол»ни «Ал-Наср»га қараганда кўпроқ қўллаб-қувватлаётганини, шу сабаб чемпионатда «ҳалол рақобат»ни таъминлаш қийинлигини ўйламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг