date

Ҳамзат Чимаев Хабиб Нурмагомедов ҳақида: муносабатларда муаммо йўқ

Ҳамзат Чимаев Хабиб Нурмагомедов ҳақида: муносабатларда муаммо йўқ

UFC’нинг ўрта вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони Ҳамзат Чимаев ММА афсонаси Хабиб Нурмагомедов билан муносабатлари ҳақида очиқ фикр билдирди. Унинг айтишича, улар ўртасида айримлар ўйлаганидек ҳеч қандай зиддият мавжуд эмас:

- "Биз Хабибга қойил қолиб улғайганмиз ва ҳали ҳам шундай", - деди Ҳамзат.

Чимаев Хабибни жуда юқори баҳолаб, уни спорт тарихидаги энг буюк жангчилардан бири сифатида таърифлади. У болалигиданоқ Хабибдан илҳом олганини, ҳозир ҳам унга нисбатан ҳурмат сақлашини айтди:

- "У тарихдаги энг буюк жангчилардан бири", - деди Чимаев.

Чемпионга кўра, ижтимоий тармоқларда улар ўртасида тушунмовчилик бор деган фикрлар тарқалган, аммо бу реал ҳолатни акс эттирмайди. Чимаев Хабибни яқин инсон сифатида кўришини таъкидлади:

- "Одамлар мен ва у ўртасида қандайдир муаммо бор деб ўйлайди, бироқ бу ҳақиқат эмас. Хабиб менга ёқади. У менинг мусулмон акам", - деди Ҳамзат Чимаев.

Унинг сўзларига кўра, иккаласи ҳам камтар шароитдан чиққан ва бир-бирини яхши тушунади. Шу боис у Хабибни “ака” деб атаб, исломий биродарлик алоқасини алоҳида қайд этди:

У ҳам мен каби камбағал қишлоқдан. Биз ака-ука кабимиз”, — дея Чимаев муносабатларни қисқа ва аниқ ифодалаган.

Эслатиб ўтамиз, Хамзат Чимаев навбатдаги жангини 10 май куни UFC 328 турнирида америкалик Шон Стриклендга қарши ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ҳамзат Чимаев Хабиб Нурмагомедов ҳақида: муносабатларда муаммо йўқ