date

ТОЧИЛИН: МОК қарори FIFA ва UEFAга ҳам туртки бўлади

ТОЧИЛИН: МОК қарори FIFA ва UEFAга ҳам туртки бўлади

Футбол мутахассиси Александр Точилин «Евро-Футбол.Ru»га берган эксклюзив интервьюсида FIFA президенти Жанни Инфантино Россия жамоаларига қўйилган таъқиқни бекор қилиш кераклиги ҳақидаги фикрлари ва ОАВда тарқалган МОК тез орада Россия спортига қўйилган барча санкцияларни олиб ташлаши мумкинлиги борасидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Точилин халқаро ОАВ Миланда бўлиб ўтган МОК йиғилишида принципиал қарор қабул қилингани ҳақида ёзаётганини эслатиб, бундай сценарий рўй беришига умид билдирди. Унинг таъкидлашича, бу мавзу узоқ вақтдан бери муҳокамада, Европа даражасида аниқ сиёсий қарор зарур, чунки Россиясиз йирик мусобақаларнинг интрига ва оммабоплиги пасаяди.

Бир неча кун аввал Инфантино Россия жамоаларини четлатиш мантиқсиз эканини айтиб, таъқиқни бекор қилиш тарафдори бўлганди. Точилин бу баёнотни дунёдаги жараёнлар фонида табиий тенденция сифатида баҳолаб, Россияга нисбатан икки стандарт ва бирёқлама ёндашув кўринаётганини, аммо таъқиқнинг ўзи барибир абсурдлашиб бораётганини қайд этди.

Мутахассис МОК санкцияларни бекор қилса, бу футболга ҳам таъсир кўрсатишини айтди. Унинг фикрича, бундай қадам «занжирли реакция»ни ишга туширади: агар МОК каби йирик тузилма биринчи бўлиб қарор чиқарса, преседент юзага келади ва FIFA ҳамда UEFA каби ташкилотлар ҳам ўз позициясини қайта кўриб чиқиши осонлашади.

Инфантино келажакда сиёсий сабаблар билан жамоаларни четлатишни қонунан таъқиқлаш кераклигини ҳам тилга олган. Точилин эса спортнинг асосий шиори сиёсатдан холи бўлиши кераклигини, Россияга нисбатан қабул қилинган қарорлар айнан шу тамойилга зид келаётганини таъкидлади.

ОАВда FIFA апрел ойидаги навбатдаги конгрессда Россиянинг халқаро турнирларга тўлиқ қайтиши масаласини муҳокама қилиши мумкинлиги ҳақида ҳам ёзилмоқда. Точилин бундай муддатларда қайтиш эҳтимолини инкор этмади ва бу каби хабарлар асосиз пайдо бўлмаслигини, энди ижобий сценарий ҳақида ўйлаш мумкинлигини билдирди.

Шунингдек, у Россияга рухсат берилган тақдирда ҳам айрим рақиблар ўйнашдан бош тортиши эҳтимоли борлигини тан олди. Точилиннинг фикрича, ҳар бир ташкилот регламентига таянган ҳолда интизомий чоралар кўрилиши лозим: агар кимдир учрашувга чиқмаса, техник мағлубият қўллаш бошқаларга ҳам сигнал бўлади ва бундай демаршлар охир-оқибат ўзларига зарар келтиришини тушуниб етишади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ТОЧИЛИН: МОК қарори FIFA ва UEFAга ҳам туртки бўлади