“Муҳташам юз йил” актёрлари гонорари: ким энг кўп олган?

1 дақиқа ўқиш43K
“Муҳташам юз йил” актёрлари гонорари: ким энг кўп олган?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • 2011 йилда эфирга узатилган машҳур турк сериали "Муҳташам юз йил" турк киносаноати тарихида энг муваффақиятли ва даромадли лойиҳалардан бири сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлади.
  • Султон Сулаймон образини ижро этган Ҳалит Эргенч ҳар бир қисм учун 30 минг доллар миқдорида ҳақ олиб, сериалдаги энг юқори ҳақ тўланган актёрга айланди.

Фото: Yandex

2011 йилда эфирга узатилган машҳур турк сериали "Муҳташам юз йил" нафақат Туркияда, балки бутун дунёда катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Ушбу лойиҳа оддий томошабинлардан тортиб сиёсатчиларгача турли фикр ва муносабатларга сабаб бўлди. Ҳатто Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам сериални кескин танқид қилиб, унда тарихий шахс образлари нотўғри талқин этилганини таъкидлаган.

Шунга қарамай, сериал турк киносаноати тарихида энг муваффақиятли ва даромадли лойиҳалардан бири сифатида ўз ўрнини мустаҳкамлаб олди. У йиллар ўтса ҳам, мухлислар орасида ўз машҳурлигини сақлаб қолмоқда ва унга оид янги-қизиқарли маълумотлар ҳали ҳам пайдо бўлиб турибди.

Сериал атрофидаги баҳс-мунозаралар айниқса тарихий ҳақиқатларнинг бузиб кўрсатилгани ҳақидаги эътирозлар билан боғлиқ бўлган. Турли оммавий ахборот воситаларига қарийб 70 мингга яқин шикоят келиб тушгани ҳам айнан шундан далолат беради. Кўплаб томошабинлар лойиҳа реал тарихий воқеалардан чекиниб, драматизацияга ортиқча урғу берилганини таъкидлашган.

Қизиқарли жиҳатлардан яна бири — сериал давомида атиги тўрт нафар актёр барча қисмларда иштирок этган. Улар орасида султон Сулаймон, ҳарам оғаси Сумбул, Моҳидаврон Султон ва Гулфем хотун образларини гавдалантирган ижодкорлар бор. Бу эса лойиҳанинг давомийлиги ва актёрлар таркибининг тез-тез янгиланиб турганини кўрсатади.

Аммо энг кўп эътибор тортадиган мавзу — актёрларнинг гонорари. Маълум бўлишича, султон Сулаймон образини ижро этган Ҳалит Эргенч ҳар бир қисм учун 30 минг доллар миқдорида ҳақ олган. Бу кўрсаткич уни сериалдаги энг юқори ҳақ тўланган актёрга айлантирган.

“Муҳташам юз йил” актёрлари гонорари: ким энг кўп олган?

Фото: Yandex

Шунингдек, Моҳидаврон Султон ролини ижро этган Нур Феттаҳоғлу ҳам юқори гонорар олган актрисалар қаторига киради. У ҳар бир эпизод учун 14 минг доллар ишлаб топган.

Шу тариқа, “Муҳташам юз йил” нафақат сюжети ва тарихий драмаси билан, балки актёрларининг катта миқдордаги гонорарлари билан ҳам томошабинлар эътиборини жалб этишда давом этмоқда. Сериал ортидан келган шон-шуҳрат ва молиявий муваффақият эса уни турк телеиндустриясининг ҳақиқий феноменига айлантирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?