date

«Ал-Наср» Роналду талабларини бажариб, келишувга эришди

«Ал-Наср» Роналду талабларини бажариб, келишувга эришди

Криштиану Роналду норозилик акциясини якунлаш арафасида. Кутилishича, португалиялик юлдуз ҳафта охирида Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши учрашувда майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

A Bola хабарига кўра, «Ал-Наср» раҳбарияти Роналду босими фонида икки муҳим масалани ҳал қилди. Аввало, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни тўлиқ ёпди. Шунингдек, Роналдуга яқин бўлган спорт бўлимидаги вакиллар — Жозе Семеду ва Симао Континьо — ўз ваколатларини қайта тиклади. Аввалроқ бу икки функционер қишки трансфер кампанияси жараёнида муҳим қарорларда чекловларга дуч келганди.

Ҳозирда «Ал-Наср» Про-лига жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва «Ал-Ҳилол»дан бир очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» Роналду талабларини бажариб, келишувга эришди