Рибери адвокати унга қўйилган айбловларни рад этди

Сўнгги кунларда ошкор қилинган «Эпштейн файллари» бутун дунёда катта шов-шувга сабаб бўлди. Ҳужжатларда футбол олами ҳам четда қолмади: уларда Франция терма жамоасининг собиқ аъзоси ва «Бавария»нинг собиқ футболчиси Франк Риберининг исми ҳам тилга олинган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Вазият юзасидан Риберининг манфаатларини ҳимоя қилувчи адвокат Карло Альберто Бруза ижтимоий тармоқларда муносабат билдирди. У тарқалаётган маълумотларни ёлғон, дея атади.
«Бу фейк! Эртадан бошлаб жаноб Риберининг адвокати сифатида чиқаман ва мижозим ҳамда унинг оиласи шаънига путур етказадиган ёлғон хабарларни тарқатаётганларни жазолаш учун барча зарур юридик чораларни кўраман», — деб ёзди Бруза.
Қайд этилишича, Риберининг исми эълон қилинган файлларнинг уч саҳифасида учраган. Тахмин қилинаётган жабрланувчи уни ноқонуний фоҳишабозлик билан боғлиқ алоқаларда айблаган, шунингдек Риберининг илтимосига кўра учинчи шахс томонидан бир кишига ҳужум қилинганини ҳам даъво қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!