Ханси Флик Маркус Рэшфорд ва Роберт Левандовски келажаги ҳақида гапирди

1 дақиқа ўқиш203
Ханси Флик Маркус Рэшфорд ва Роберт Левандовски келажаги ҳақида гапирди

Барселона бош мураббийи Ханси Флик жамоанинг асосий ҳужумчилари Маркус Рэшфорд ва Роберт Левандовскининг келажаги борасидаги якуний қарорни мавсум якунига қадар қолдирди. Ла Лига чемпионлигини қўлга киритганига қарамай, клубнинг молиявий аҳволи ушбу футболчиларнинг Каталонияда қолишини шубҳа остига қўймоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Реал Мадрид устидан қозонилган 2:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг, Ханси Флик журналистларга берган интервюсида ҳар икки футболчининг жамоа муваффақиятига қўшган ҳиссасини юқори баҳолади. Мураббий мавсум сўнггида барча жиҳатлар таҳлил қилинишини ва шундан сўнггина аниқ хулосага келинишини таъкидлади.

Манчестер Юнайтеддан ижарага олинган Маркус Рэшфорд жорий мавсумда 14 та гол ва 14 та голли узатмага муаллифлик қилди. Барселона футболчини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса-да, клубнинг иқтисодий имкониятлари бу трансферни амалга оширишга етадими ёки йўқ, ҳозирча номаълум.

Роберт Левандовски эса 38 ёшга яқинлашмоқда ва унга Саудия Арабистони ҳамда АҚШ клубларидан қизиқишлар мавжуд. Ханси Флик полшалик ҳужумчи билан аввал ҳам ишлагани ва унинг маҳоратига юқори баҳо беришини билдириб, келгуси мавсум учун қарорлар яқин вақт ичида қабул қилинишини қайд этди.

Ханси Флик ўзининг 2028-йилга қадар мўлжалланган янги шартномасини имзолаганини тасдиқлади ва Барселона билан Чемпионлар лигаси ғолиблигини қўлга киритиш асосий орзуси эканлигини яширмади. Ҳозирда жамоа олдида мавсумни 100 очко билан якунлаш вазифаси турибди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?