date

Наумов Моуриньо учун Саудия лигаси мос дея ҳисоблайди

Наумов Моуриньо учун Саудия лигаси мос дея ҳисоблайди

«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган чемпионат сифатида Саудия Арабистонини тилга олди. У бу ҳақдаги фикрларини «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наумовнинг айтишича, Моуриньо аввалгидек сирли, кутилмаган ва ўзига хос мураббий сифатида кўринмаяпти. Эксперт фикрича, португалиялик мутахассис футбол тенденцияларидан ортда қолган ва ҳозирда оддийроқ, андозавийроқ мураббийга айланиб қолган.

Шу боис Наумов Моуриньо учун Саудия Арабистони варианти қулай бўлишини таъкидлади: у ерда маошлар юқори, шов-шувлар ёқади ва тажрибали, ёши катта юлдузлар билан ишлаш имконияти бор. Наумов назарида, айнан шу лига Моуриньо учун мос тушади.

Моуриньо бошқарувидаги «Бенфика» Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг «Реал» клубига қарши майдонга тушади. Илк учрашув 17-февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наумов Моуриньо учун Саудия лигаси мос дея ҳисоблайди