date

Наумов Моуринью учун Саудия лигасини мос кўрди

Наумов Моуринью учун Саудия лигасини мос кўрди

«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью фаолиятини қайси чемпионатда давом эттириши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. У ўз мулоҳазаларини «Евро-Футбол.Ру» нашрига берган интервьюсида айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наумовнинг таъкидлашича, Моуринью учун энг ёрқин давр ортда қолган бўлиши мумкин. Унингча, португалиялик мутахассис бироз танаффус қилиши керак, чунки футбол тенденцияларидан ортда қолган: авваллари сирли ва ноодатий услуби билан ажралиб турган мураббий ҳозирда оддийроқ ва кутилган кўринишга келиб қолган.

Эксперт Моуринью учун энг қулай йўналиш сифатида Саудия Арабистони чемпионатини тилга олди. Наумов фикрича, у ерда маошлар юқори, шов-шувларни яхши кўришади ва ёши катта, номдор футболчилар билан ишлаш имконияти кўп.

Айни пайтда Моуринью бошқарувидаги «Бенфика» Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг «Реал» жамоасига қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17-февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наумов Моуринью учун Саудия лигасини мос кўрди