date

Наумов Моуринью учун Саудия лигасини мос кўрди

Наумов Моуринью учун Саудия лигасини мос кўрди

"Локомотив"нинг собиқ президенти Николай Наумов ҳозирда "Бенфика"ни бошқараётган Жозе Моуринью фаолиятини қайси чемпионатда давом эттириши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. У бу борадаги мулоҳазаларини "Евро-Футбол.Ru" нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наумовга кўра, Моуриньюнинг энг ёрқин даври ортда қолган: эксперт португалиялик мутахассис футбол ривожидан бироз орқада қолганини, авваллари сирли ва кутилмаган қарорлари билан ажралиб турган бўлса, ҳозирда эса оддийроқ ва қолипдаги мураббийга айланиб қолганини таъкидлади.

У Моуринью учун энг мақбул манзил сифатида Саудия Арабистони чемпионатини кўрсатди. Наумов бу ерда маошлар юқорилиги, можаролар доим эътиборда бўлиши ва тажрибали, ёши катта юлдуз футболчилар билан ишлаш имконияти борлигини қайд этди.

Моуринью бошқарувидаги "Бенфика" Европа Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг "Реал" жамоасига қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17-февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наумов Моуринью учун Саудия лигасини мос кўрди