Канчелскис Головинга Дортмунднинг «Боруссия»сини тавсия қилди

Александр Головин «Монако» сафида кетма-кет саккизинчи мавсумини ўтказмоқда. Россия терма жамоасининг собиқ футболчиси Андрей Канчелскис эса ярим ҳимоячи фаолиятида бошқа йўлни танлагани маъқул бўлганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Канчелскиснинг фикрича, агар Германиянинг дортмундлик «Боруссия»си томонидан реал қизиқиш бўлганида, Головин айнан шу клубга йўл олиши керак эди. У ҳозир эса мавсумни якунлаб, кейин келажаги бўйича қарор қабул қилган маъқул эканини таъкидлади.
Собиқ футболчи Головин Бундеслигада ўзини синаб кўриши мумкин бўлганини ҳам қўшимча қилди.
Головин «Монако» таркибида барча мусобақаларда 256 та расмий учрашув ўтказиб, 36 та гол ва 42 та голли узатмани ҳисобига ёздирган. Transfermarkt портали россиялик футболчининг бозор қийматини 18 миллион евроға баҳоламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!