date

Наумов Моуриньо учун Саудия лигасини мос кўрди

Наумов Моуриньо учун Саудия лигасини мос кўрди

“Локомотив”нинг собиқ президенти Николай Наумов “Бенфика” бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган чемпионат сифатида Саудия Арабистонини тилга олди. У бу фикрларини “Евро-Футбол.Ru” нашрига берган интервьюсида билдириб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наумовнинг айтишича, Моуриньонинг энг кучли даври ортда қолган ва унга танаффус керак. Эксперт фикрича, авваллари сирли, кутилмаган ва ўзига хос услуби билан ажралиб турган мураббий ҳозирда оддийроқ, ўртача даражадаги мутахассисга айланиб қолган.

“Саудия Арабистонида унга яхши бўлади: у ерда маош катта, можароларни яхши кўришади, ёши катта юлдуз футболчилар билан ишлаш имконияти бор. Менимча, Саудия Арабистони унга мос”, — деди Наумов.

Моуриньо бошқарувидаги “Бенфика” Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг “Реал”ига қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17-февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наумов Моуриньо учун Саудия лигасини мос кўрди