date

Наумов Моуринью учун Саудия лигасини мос кўрди

Наумов Моуринью учун Саудия лигасини мос кўрди

«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью фаолиятини давом эттиришига қайси чемпионат мос тушиши ҳақида фикр билдирди. У бу борадаги мулоҳазаларини «Евро-Футбол.Ru»га берган интервьюсида айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наумовнинг таъкидлашича, Моуриньюнинг энг ёрқин даври ортда қолган: эксперт мураббий футбол ривожидан бироз ортда қолгани, аввалги сирли ва кутилмаган услуб ўрнини эса ҳозирда оддийроқ ёндашув эгаллаганини қайд этди.

Унга кўра, Моуринью учун энг қулай манзил Саудия Арабистони бўлиши мумкин. Наумов бу ерда маошлар юқорилиги, шов-шув ва баҳсли воқеалар кўп учраши, шунингдек тажрибали ва ёши катта юлдуз футболчилар билан ишлаш имконияти борлигини алоҳида таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Моуринью бошчилигидаги «Бенфика» Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг «Реал»ига қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17-февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наумов Моуринью учун Саудия лигасини мос кўрди