date

Наумов Моуриньога Саудия чемпионатини мос кўрди

Наумов Моуриньога Саудия чемпионатини мос кўрди

«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньонинг кейинги фаолияти учун қайси лига маъқул бўлиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. У бу ҳақдаги мулоҳазаларини «Европа-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наумовнинг таъкидлашича, Моуриньонинг энг ёрқин даври ортда қолган: унингча, португалиялик мутахассисга танаффус керак, чунки у замонавий футбол тенденцияларидан бироз ортда қолгандек. Эксперт авваллари Моуриньо сирли, кутилмаган ва ўзига хос мураббий сифатида кўринганини, ҳозир эса оддийроқ ва «ўртамийона» даражага тушиб қолганини қайд этди.

Наумов Моуриньога энг мос йўналиш сифатида Саудия Арабистони чемпионатини тилга олди. У ерда маошлар юқори, шов-шувларни яхши кўришади ва тажрибали, ёши катта юлдуз футболчилар билан ишлаш имконияти борлигини айтиб, айнан шу муҳит португалиялик мураббийга тўғри келишини қўшимча қилди.

Моуриньо бошқарувидаги «Бенфика» Европа Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг «Реал»ига қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17 февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наумов Моуриньога Саудия чемпионатини мос кўрди