date

Наумов Моуринйога Саудия лигасини тавсия қилди

Наумов Моуринйога Саудия лигасини тавсия қилди

"Локомотив"нинг собиқ президенти Николай Наумов "Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуринйонинг келажаги ҳақида фикр билдирди. У "Евро-Футбол.Ru"га берган интервьюсида португалиялик мутахассисга қайси чемпионат мос тушишини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наумовнинг таъкидлашича, Моуринйонинг энг ёрқин даври ортда қолган: унинг фикрича, мураббийга танаффус керак ва у замонавий футбол талаблари билан ҳамнафас бўла олмай қолган. Эксперт Моуринйони авваллари сирли ва кутилмаган қарорлари билан ажралиб турадиган мутахассис сифатида кўрганини, ҳозир эса у оддийроқ кўринишга келиб қолганини қайд этди.

Наумов назарда Моуринйога энг мос йўналиш — Саудия Арабистони. У ерда маошлар юқори, шов-шувлар доим диққат марказида бўлади ва тажрибали, ёши катта юлдузлар билан ишлаш имконияти кўпроқ, деди у.

Моуринйо бошқарувидаги "Бенфика" Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг "Реал" клубига қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17-февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наумов Моуринйога Саудия лигасини тавсия қилди