Наумов Моуринью учун Саудия лигасини мос кўрди

"Локомотив"нинг собиқ президенти Николай Наумов "Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг келажаги ҳақида фикр билдириб, унга энг мос манзил сифатида Саудия Арабистони чемпионатини тилга олди. Мутахассис бу ҳақда "Евро-Футбол.Ru" нашрига берган интервьюсида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Наумовнинг айтишича, Моуринью аввалги йиллардаги сирли ва ноодатий услубидан анча узоқлашган. Унинг фикрича, португалиялик мураббий футбол трендларидан ортда қолган ва ҳозирги пайтда аввалгидек кескин фарқ қиладиган фигура эмас.
Шу боис Наумов Моуриньюга танаффус кераклигини таъкидлаб, Саудия Арабистонида эса ҳам шароит, ҳам имконият борлигини қўшди: у ерда маошлар юқори, шов-шувни ёқтиришади ва тажрибали, ёши катта юлдузлар билан ишлаш осонроқ. Наумов назаридан, айнан шу лига Моуриньюга кўпроқ мос келади.
Эслатиб ўтамиз, Моуринью бошқарувидаги "Бенфика" Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг "Реал" клубига қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17 февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!