date

Куртуа «Бенфика» билан баҳс олдидан бошқача натижа кутмоқда

Куртуа «Бенфика» билан баҳс олдидан бошқача натижа кутмоқда

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган қарама-қаршилик олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Жамоалар умумий босқичнинг сўнгги турида ҳам тўқнаш келганди ва ўша беллашув «қаймоқранглилар» учун оғир якунланган: 2:4 ҳисобидаги мағлубият «Реал»ни 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўлланмадан маҳрум қилган. Энди эса стик босқичида Альваро Арбелоа жамоаси «бургутлар» билан яна юзма-юз келади.

«Лиссабондаги ўйин жуда қийин бўлганди. Бу стадионда ғалаба қозониш осон эмас. Ўша куни биз энг яхши футболимизни кўрсата олмадик, аммо хатолардан сабоқ олдик. Бу сафар ҳаммаси бошқача бўлади, чунки олдинда «Бернабеу»да жавоб учрашуви борлигини биламиз», — деди Куртуа интервьюсида.

Дастлабки учрашув 17 февраль куни Лиссабонда, жавоб ўйини эса 25 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Куртуа «Бенфика» билан баҳс олдидан бошқача натижа кутмоқда