«Кайрат» ҳимоячиси Мбаппе билан футболка алмашганини эслади

Қозоғистоннинг «Кайрат» клуби ҳимоячиси Александр Мартинович ЕЧЛ умумий босқичидаги учрашувдан кейин Мадриднинг «Реал»и ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан футболка алмаштиргани ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчининг сўзларига кўра, у стадионнинг ички йўлакларида Мбаппеден футболкасини сўраган. Юлдуз ҳужумчи эса «албатта, муаммо йўқ» дея рози бўлиб, формасини берган. Шундан сўнг Мартинович ҳам: «Сенга меники керакми?» деб сўраганида, Мбаппе «ҳа, албатта» деб жавоб берганини «Матч ТВ» эфирида айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, «Кайрат» — «Реал» учрашуви ўтган йил сентябрь ойида бўлиб ўтган ва мадридликлар 5:0 ҳисобида йирик ғалабага эришган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг