date

Арбелоа «Бенфика» билан ўйин олдидан қийин кечишини айтди

Арбелоа «Бенфика» билан ўйин олдидан қийин кечишини айтди

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган учрашув арафасида фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассис Лиссабондаги баҳсда жамоа жуда юқори савияда ўйнаши шартлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, «Реал» рақибнинг кучини яхши билади ва ғалаба учун сешанба куни бор имкониятини ишга солиши керак.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар лигаси умумий босқичининг сўнгги турида «Реал» сафарда «Бенфика»га 2:4 ҳисобида ютқазганди. Ўша натижа португалияликларга плей-оффга чиқишда муҳим ёрдам берган.

Чемпионлар лигаси плей-офф саралаш босқичидаги «Бенфика» — «Реал» жуфтлигининг илк учрашуви 17 февраль куни бўлиб ўтади. Старт ҳуштаги 01:00 да (Тошкент вақти билан) янграйди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа «Бенфика» билан ўйин олдидан қийин кечишини айтди