date

Елагин Роналду бойкотдан қайтиб яна гол урди

Елагин Роналду бойкотдан қайтиб яна гол урди

Саудия Арабистони чемпионатининг 22-турида «Ал-Наср» сафарда «Ал-Фатеҳ»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги голлардан бирини 41 ёшли ҳужумчи Криштиану Роналду киритди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Майдонга бойкотдан сўнг қайтган португалиялик юлдузнинг ўйини футбол шарҳловчиси Александр Елагиннинг ҳам эътиборини тортди. У ижтимоий тармоқлардаги постида Роналду нафақат гол урганини, балки ҳимояда ҳам фаол ишлаганини, жарима майдонида бир неча бор тўпни узоқлаштирганини таъкидлади.

Елагин Роналду «йигитдек югуряпти» дея ҳайратини яширмади ва унинг иштиёқига қойил қолганини ёзди.

Жорий мавсумда Роналду Саудия Арабистони чемпионатида 19 ўйинда 18 та гол муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Елагин Роналду бойкотдан қайтиб яна гол урди