date

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс ўтказади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан сўнг тез орада сафга қайтиши кутилаётгандӣ, бироқ бу учрашувда ҳам у таркибда бўлмайди.

Жезушнинг сўзларига кўра, жамоа тиғиз тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларни асрашга қарор қилган. Мураббий олдинда чемпионатдаги «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин турганини таъкидлади.

Шунингдек, у Роналдунинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларни ўтказиб юбориши янгилик эмаслигини, бу ҳолат аввал ҳам бир неча бор кузатилганини эслатди. Жезушнинг фикрларини Al Nassr Zone келтирди.

Саудия чемпионатида «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» баҳси шанба куни, 14-февралда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга дам берилганини айтди