date

Агент Головиннинг «Монако»ни тарк этиши мумкинлигини айтди

Агент Головиннинг «Монако»ни тарк этиши мумкинлигини айтди

Футбол агенти Паулу Барбоза россиялик ярим ҳимоячи Александр Головиннинг 2025/2026 йилги мавсум якунида «Монако»дан кетиши эҳтимолини баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг фикрича, бундай сценарий реал: Головинга Европанинг топ-клубларидан таклифлар тушиши мумкин.

«Агар у ҳозиргидек ўйнашда давом этса, мавсум охирида, табиийки, унга қизиқарли таклифлар келиб тушиши мумкин», — дея Барбозанинг сўзларини «Match TV» келтирди.

2025/2026 йилги мавсумда Головин 25 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.

Россиялик футболчининг «Монако» билан шартномаси 2029 йил 30 июнгача амал қилади. Унинг бозор қиймати 18 млн еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Агент Головиннинг «Монако»ни тарк этиши мумкинлигини айтди