date

Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашувда дам олдиради

Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашувда дам олдиради

“Ал-Наср” бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чоршанба куни Ар-Риёд клуби ОФК Чемпионлар лигаси доирасида “Аркадаг”га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётгандӣ, бироқ бу сафар ҳам у жамоа қайдномасидан жой олмайди.

“Жадвал жуда тиғиз. Шунинг учун Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчини дам олдиришга қарор қилдик. Олдинда “Ал-Фатеҳ”га қарши муҳим ўйин бор”, — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Мураббий Роналдунинг дам олиши янгилик эмаслигини ҳам қўшимча қилди: ҳужумчи Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларда аввал ҳам бир неча бор иштирок этмаган.

Саудия чемпионатининг “Ал-Фатеҳ” — “Ал-Наср” учрашуви шанба куни, 14-февралда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни навбатдаги учрашувда дам олдиради