date

«Ал-Наср» мураббийи Роналду нега дам олаётганини айтди

«Ал-Наср» мураббийи Роналду нега дам олаётганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашаётган ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи яқин орада майдонга қайтиши кутилаётгани ҳақида гап-сўзлар бор, бироқ бу сафар ҳам у рўйхатда бўлмайди.

«Зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам бердик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши жуда муҳим учрашув турибди», — дея Жезушнинг сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

Мутахассис, Роналду Саудия Арабистони ташқарисида ўтадиган ўйинларда вақти-вақти билан иштирок этмаслиги янгилик эмаслигини ҳам қўшимча қилди.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» мураббийи Роналду нега дам олаётганини айтди