date

Феруза Норматова “Эл-юрт фахри” кўкрак нишони билан тақдирланди (видео)

Феруза Норматова “Эл-юрт фахри” кўкрак нишони билан тақдирланди (видео)

Актриса, блогер ва бошловчи Феруза Норматова ўзининг Instagram саҳифаси орқали қувончли хабарни мухлислари билан бўлишди. У “Эл-юрт фахри” кўкрак нишони билан тақдирланганини маълум қилиб, самимий фикрларини изҳор этди.

Санъаткор пост остида: “Алҳамдулиллаҳ. Шу юртнинг фарзанди эканлигимдан фахрланаман”, — дея ёзиб қолдирди. Шунингдек, у бу ютуқ нафақат ўзи, балки бир қатор ижодкорлар учун ҳам катта эътироф эканини таъкидлади.

Феруза Норматованинг сўзларига кўра, улар ҳар доим халқ хизматида бўлиб, ўз ижодларини халқ учун бағишлаб келишган. “Бугун бизни эътироф этишди. Бу мен учун жуда катта бахт. Юртбошимизга раҳмат, бизни қўллаб-қувватлаётган халқимизга эса чуқур миннатдорчилик билдираман”, — дея самимий фикрларини баён этди.

Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда илиқ кутиб олинди. Изоҳларда мухлислар актрисани табриклаб, унинг ижодий йўли янада юксалишини, бундай ютуқлари бардавом бўлишини тилаб қолишмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Феруза Норматова “Эл-юрт фахри” кўкрак нишони билан тақдирланди (видео)