«Бавария» Олисенини ёзда ҳеч қаерга қўйиб юбормайди

«Бавария» вингери Майкл Олисе жорий мавсумда барқарор ва ёрқин ўйин кўрсатаётгани ортидан уни Англия Премьер-лигасининг грандлари, хусусан «Ливерпул» билан боғлаётган гап-сўзлар кўпайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ The Touchline хабарига кўра, мюнхенликлар яқин ёзда Олисенини қандай шароит бўлишидан қатъи назар сотишни мутлақо кўзламаяпти.
Футболчининг ўзи ҳам клубнинг бундай қатъий позициясидан норози эмас: француз қанот ҳужумчиси Мюнхенда ўзини бахтли ҳис қилмоқда ва айнан шу ерда энг юқори даражасига чиққанини сезмоқда.
Олисе «Бавария» сафига 2024 йил июлида «Кристал Пэлас»дан келиб қўшилганди. Шундан бери у 89 та ўйинда майдонга тушиб, 33 та гол ҳамда 48 та голли узатма муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг