date

Моуринью Винисиус можароси ортидан танқидларга жавоб берди

Моуринью Винисиус можароси ортидан танқидларга жавоб берди

Чемпионлар лигасида «Реал»га қарши баҳсдан кейинги можаро «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью атрофида кескин муҳокамаларни келтириб чиқарди. Мутахассис клубни расизмда айблаш нотўғрилигини таъкидлаб, «Бенфика»ни ирқчиликдан йироқ жамоа сифатида ҳимоя қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ўйин давомида Винисиус Жуниор «Бенфика» футболчиси Жанлука Престианнини расизмда айблаган. Моуринью эса бразилиялик ҳужумчининг голни нишонлаш услубини провокацион деб баҳолаб, вазиятнинг янада кескинлашганига ишора қилди. Ушбу ҳолат юзасидан УЕФА расмий суриштирув бошлади.

Моуриньюни танқид қилганлар орасида «Бавария» бош мураббийи Вэнсан Компани ҳам бор. «Мен буни изоҳлашни хоҳламайман. Қайтараман: бу ҳамма учун қийин бўлди — қайси даражада қийинчилик бўлганини аниқ айтмайман, аммо барчага осон бўлмагани равшан», — дея Моуриньюнинг сўзларини O Jogo келтирди.

«Реал» ва «Бенфика» ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Моуринью Винисиус можароси ортидан танқидларга жавоб берди