date

Жорже Жезуш Роналдуга навбатдаги учрашувда дам берди

Жорже Жезуш Роналдуга навбатдаги учрашувда дам берди

“Ал-Наср” бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чоршанба куни Ар-Риёд клуби ОФК Чемпионлар лигаси доирасида “Аркадаг”га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бўйича тез орада майдонга қайтиши кутилган бўлса-да, бу сафар ҳам у қайдномадан четда қолади.

Жезушнинг айтишича, жамоа тиғиз тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир нечта футболчига дам беришни маъқул кўрган. Мураббий олдинда “Ал-Фатех”га қарши жуда муҳим ўйин турганини таъкидлади.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосда, Роналдуга дам берилиши янгилик эмаслиги, у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган учрашувларнинг барчасида ҳам қатнашавермагани қайд этилган.

Саудия чемпионатидаги “Ал-Фатех” — “Ал-Наср” учрашуви 14-февраль, шанба куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жорже Жезуш Роналдуга навбатдаги учрашувда дам берди