date

Моуринью Винисиус можаросидан кейин танқидга жавоб берди

Моуринью Винисиус можаросидан кейин танқидга жавоб берди

Чемпионлар лигасида «Реал»га қарши баҳсдан сўнг «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринью кескин танқидлар остида қолди. У жамоасини ҳимоя қилиб, «Бенфика»ни ирқчиликка алоқаси йўқлигини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу билан бирга, Моуринью Винисиус Жуниордан ҳам норози бўлиб, голни нишонлашдаги ҳаракатларини провокацион деб баҳолади. Учрашув давомида Винисиус «Бенфика» футболчиси Жанлука Престианнини ўзига нисбатан ирқчиликда айблагани айтиламоқда, УЕФА эса ҳолат юзасидан текширув бошлаган.

Моуриньюни танқид қилганлар орасида «Бавария» мураббийи Венсан Компани ҳам бор. Португалиянинг O Jogo нашрига кўра, Моуринью бу мавзуни кенгайтиришни истамади: «Буни изоҳлашни хоҳламайман. Фақат шуни айтаман, бу ҳамма учун мураккаб бўлди — қайси даражада қийин бўлганини очиқламайман, аммо ҳаммага осон бўлмади», — деди у.

«Реал» ва «Бенфика» ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февраль куни ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Моуринью Винисиус можаросидан кейин танқидга жавоб берди