date

Жезуш Роналдуни яқин ўйинда дам олдиришини айтди

Жезуш Роналдуни яқин ўйинда дам олдиришини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс ўтказади. Португалиялик ҳужумчи бойкотдан кейин тез орада сафга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу ўйинда ҳам у рўйхатда бўлмайди.

«Зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бердик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши жуда муҳим учрашув бор», — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Мураббий, шунингдек, Роналду Саудиядан ташқарида ўтказиладиган ўйинларни ўтказиб юбориши биринчи ҳолат эмаслигини ҳам таъкидлади.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуни яқин ўйинда дам олдиришини айтди