date

Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол ассосицияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани юзасидан очилган иш доирасида прокуратурага сўроқ учун чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ушбу ишда ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам фигурант сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот органлари Тапиа ва Товигинога мамлакатни тарк этишни тақиқлаган.

Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтади. Тергов AFA томонидан давлат бюджетига ижтимоий бадаллар сифатида 13 миллион доллар етишмагани аниқлангач бошланган.

Шунингдек, Тапиа мулкида қайд этилган, вертолёт қўниш майдончаси бор 10 гектарлик қўрғон ҳам текширувчилар эътиборига тушган.

Прокуратурани алоҳида тарзда футболчиларга бериладиган бонус тўловлари миқдори ҳам қизиқтирмоқда: у Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан кам экани қайд этилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аргентина футболи раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди