Моуриньо Винисиус билан можаро ортидан танқидларга жавоб берди

Чемпионлар лигасида «Реал»га қарши баҳс атрофидаги можаро ортидан «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо кескин танқидлар нишонга айланди. У жамоасини оқлаб, «Бенфика»ни ирқчиликда айблаш нотўғри эканини таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, Моуриньо «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг гол урилгандан кейинги байрамини провокацион деб баҳолаб, футболчининг ҳаракатларини қоралади. Ўйин давомида Винисиус «Бенфика» футболчиси Жанлука Престианчини ирқчиликда айблагани ҳам вазиятни янада кескинлаштирди, УЕФА эса ҳодиса юзасидан текширув бошлади.
Моуриньони танқид қилганлар орасида «Бавария» бош мураббийи Венсан Компани ҳам бор. Португалиялик мутахассис эса бу мавзу бўйича батафсил гапиришдан бош тортди: «Буни изоҳлашни хоҳламайман. Қийин бўлди — қайси даражада эканини очиқламайман, аммо ҳаммага осон бўлмади», — деди у O Jogo нашрига.
«Реал» ва «Бенфика» ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февраль куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!