date

Моуриньо Винисиус можаросидан кейинги танқидларга жавоб берди

Моуриньо Винисиус можаросидан кейинги танқидларга жавоб берди

"Бенфика" бош мураббийи Жозе Моуриньо Чемпионлар лигасида "Реал"га қарши баҳс атрофидаги шов-шувдан сўнг танқидлар нишонига айланди. Мутахассис клубни ирқчиликда айблаш нотўғри эканини таъкидлар экан, гол урилганидан кейин Винисиус Жуниорнинг байрамона ҳаракатларини провокация сифатида баҳолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув давомида Винисиус "Бенфика" футболчиси Жанлука Престианнини ирқчиликда айблагани айtilмоқда. Ушбу ҳолат юзасидан УЕФА расмий терговни бошлаб юборган.

Моуриньони танқид қилганлар орасида "Бавария" бош мураббийи Вэнсан Компани ҳам бор. "Мен буни изоҳлашни истамайман. Такрорлайман, бу ҳамма учун қийин бўлди — қайси даражада эканини очиқламайман, аммо ҳамма учун осон бўлмаганини кўриш мумкин", — дея Моуриньонинг сўзларини O Jogo келтирди.

"Реал" ва "Бенфика" ўртасидаги жавоб учрашуви 25 февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо Винисиус можаросидан кейинги танқидларга жавоб берди