date

Кавани мухлислар норозилигидан кейин Бокадаги келажаги мавҳум

Кавани мухлислар норозилигидан кейин Бокадаги келажаги мавҳум

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани “Бока Хуниорс”ни тарк этиши мумкин. Гап унинг ўзи кетишни хоҳлашида эмас, балки клуб атрофидаги босим кучайиб бораётганида. Мухлислар Каванининг ўйинидан тобора кўпроқ норози бўлмоқда ва стадионда ҳуштакбозлик кўпайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сўнгги учрашувда Кавани алмаштирилган пайтда ҳам шундай ҳолат кузатилди: тажрибали форвард майдонни тарк этар экан, трибуналар кескин ҳуштаклар билан кузатди. Бироқ бу ўзгариш ҳам фойда бермади — “Бока” “Платенсе”га қарши баҳсда гол ура олмади ва ўйин 0:0 ҳисобида якунланди.

Шундан сўнг Аргентина ОАВ Каванининг шартномасини узайтириш масаласига ниҳоятда эҳтиёткор ёндашмоқда. Вазиятни янада мураккаблаштираётган омиллардан бири — клубнинг парагвайлик Адам Барейрони трансфер қилгани. Кўпчилик айнан у 39 ёшли ветеран ўрнини босиб, асосий таркибда Кавани учун рақобатни кескин кучайтиришини кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кавани мухлислар норозилигидан кейин Бокадаги келажаги мавҳум