date

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдунинг нега дам олаётганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдунинг нега дам олаётганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган ўйинда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилаётганди, бироқ бу сафар ҳам у қайдномадан жой олмайди.

«Зич тақвим сабабли Роналдуга ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда “Ал-Фатеҳ”га қарши муҳим учрашув турибди», — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, бу Роналдунинг илк бор Саудиядан ташқарида ўтаётган ўйинни ўтказиб юбориши эмас — бундай ҳолатлар аввал ҳам кузатилган.

Саудия чемпионатида «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» бош мураббийи Роналдунинг нега дам олаётганини айтди