Элдор Шомуродов Туркия чемпионатининг энг сермаҳсул футболчиси бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси ва "Истанбул Башакшеҳир" ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркия чемпионатида энг сермаҳсул футболчи сифатида пешқадамликни қўлга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21 февраль ҳолатига кўра (Тошкент вақти билан) Шомуродов "гол+пас" тизимида 20 очко жамғарди: 16 та гол ва 4 та голли узатма. У шу орқали турнир тўпурарлар рўйхатида ҳам биринчи ўринда бормоқда.
"Галатасарай" юлдузлари билан таққосланганда ҳам Элдор анча олдинда: Мауро Икардида барча ўйинларда 13 та гол бор, Виктор Осимҳенда эса миллий чемпионат доирасида 9 та гол қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов тўп тепаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилда Шимолий Америкада ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг