Кавани мухлислар норозилигига учради ва Бокадаги келажаги сўроқ остида

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани "Бока Хуниорс"ни тарк этиши мумкин. Гап шундаки, бу қарор унинг хоҳишидан кўра кўпроқ вазият тақозоси билан "ихтиёрий-мажбурий" тус олмоқда: футболчининг ўйини мухлисларни қониқтирмаяпти ва стадионда ҳуштакбозликлар тобора кўпаймоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сўнгги учрашувда ҳам шундай бўлди: "Матадор" алмаштирилган пайтда майдонни тарк этар экан, трибуналар уни қаттиқ ҳуштаклар билан кузатди. Айтиш жоиз, ўйинга киритилган ўзгариш фойда бермади — "Бока" "Платенсе" дарвозасини ишғол қила олмади ва баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.
Энди Аргентина ОАВлари Каванининг шартномасини узайтириш масаласига жуда эҳтиёткорона ёндашмоқда. Бундан ташқари, клуб парагвайлик Адам Барейрони ҳам таркибга қўшиб олди ва кўпчилик унинг 39 ёшли тажрибали ҳужумчини асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!