Кавани ҳуштакбозлик остида қолди, «Бока»даги келажаги мавҳум

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин. Бироқ бу қарор унинг хоҳишидан кўра, клуб ва мухлислар босими билан «мажбурий» тус олиши эҳтимоли кучаймоқда. Сўнгги ўйинларда унинг ҳаракатлари трибуналарни қониқтирмаяпти ва ҳуштаклар тобора кўпаймоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Навбатдаги ҳолат Каванининг алмаштирилиши пайтида кузатилди: «Матадор» майдонни тарк этаркан, мухлислар уни қаттиқ ҳуштакбозлик билан кузатиб қўйди. Бироқ ўзгариш ҳам вазиятни ўзгартирмади — «Бока» «Платенсе» дарвозасини ишғол қила олмади ва баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.
Шундан сўнг аргентиналик ОАВ Каванининг шартномасини узайтириш масаласига эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Устига устак, клуб парагвайлик ҳужумчи Адам Барейрони сотиб олди ва кўпчилик у 39 ёшли тажрибали футболчини асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!