date

Фонсека ЖЧни АҚШда ўтказишга қарши чиқди

Фонсека ЖЧни АҚШда ўтказишга қарши чиқди

Донецк "Шахтёр"и ва "Милан"нинг собиқ бош мураббийи Пауло Фонсека яна сиёсий мавзуга тўхталди. У футбол бўйича жаҳон чемпионатини АҚШда ўтказиш ғоясини танқид қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фонсека фикрича, Доналд Трампнинг позицияси энг заиф қатламларни эътиборсиз қолдириб, аввало шахсий манфаатни илгари суришга қаратилган. Мураббий Трамп одамлар ҳақида эмас, фақат пул ҳақида ўйлайди, деб ҳисоблайди.

"Ҳақиқий мухлислар ва футболга содиқ одамлар мусобақалашиши керак бўлган жой АҚШ эмас", — дея Фонсеканинг сўзларини derbyderbyderby.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионати 11 июн куни старт олади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фонсека ЖЧни АҚШда ўтказишга қарши чиқди